Кириш Регистрация
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан 3-1 Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-1 Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 22:00 Райо Вальекано 2-1 Эспаньол
15/09 23:00 Алавес 0-1 Валенсия
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Зидан Франция терма жамоаси учун А Сериядан икки футболчини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг янги бош мураббийи Зинедин Зидан Италия А Серияси футболчиларини диққат билан кузатмоқда.

Франция ОАВ маълумотларига кўра, мутахассис "Комо" сардори Лукас Да Кунья ва "Интер" вингери Анди Диуфни терма жамоага номзод сифатида кўриб чиқмоқда.

Зидан АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилган ЖЧ-2026да Франция терма жамоаси 4-ўринни эгаллаганидан кейин Дидье Дешам ўрнини эгаллади.

Унинг Франция терма жамоасидаги дебюти 25 сентябрь куни Миллатлар лигасида Туркияга қарши учрашувда бўлади. 28 сентябрь куни эса французлар Бельгия билан баҳс олиб боради.

25 ёшли Да Кунья дастлабки кенгайтирилган рўйхатга киритилган. У аввал Франция U-19 терма жамоасида ўйнаган, шунингдек, Франция ва Португалия фуқаролигига эга.

Футболчи 2023 йил январидан буён "Комо" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва клуб билан бирга Б Сериядан Чемпионлар лигасигача бўлган йўлни босиб ўтди.

Зидан кузатаётган яна бир футболчи — 23 ёшли Анди Диуф. У "Интер"даги биринчи мавсумида қийинчиликларга дуч келган бўлса-да, жорий мавсумда ўнг қанотда яхши ўйин кўрсатмоқда.

Диуф 2024 йилги Олимпиадада Франция терма жамоаси сафида 2 та ўйин ўтказган, шунингдек, мамлакатнинг бир нечта ёшлар терма жамоаларида ҳам тўп сурган.

Франциянинг дастлабки рўйхатида тахминан 50 нафар футболчи бор. Шу боис Да Кунья ва Диуфнинг Миллатлар лигаси ўйинларига якуний таркибдан жой олиши ҳозирча кафолатланмаган.

Киритилди: 23:59, 12.09.2026.
Ўқилди: 1432 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик