Германиялик ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган яқинлашиб келаётган қишки трансферлар ойнасида «Галатасарой»ни тарк этиши мумкин.
Goal нашрининг Туркиянинг Sözcü газетасига таяниб хабар беришича, жорий мавсумда атиги 11 дақиқа майдонда ҳаракат қилган футболчи фаолиятини MLS ёки Саудия Арабистонида давом эттириши эҳтимол қилинмоқда.
Гюндоган «Галатасарой» сафига 2025 йил кузида қўшилганди. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 38 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.
Бироқ жорий мавсумда у деярли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.
Манбага кўра, бу ҳолатга фақат тактик ва спортга оид омиллар сабаб бўлмоқда. Гюндоган билан бош мураббий Окан Бурук ўртасида қандайдир можаро ёки келишмовчилик борлиги ҳақида маълумот йўқ.













