Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Арсенал» мавсум бошидаги ғалабали сериясини 6 та ўйинга етказди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» 2026/27 йилги мавсум бошидаги ғалабали сериясини 6 та ўйинга етказди.

Микель Артета бошчилигидаги лондонликлар Англия Премьер-лигаси 4-турида сафарда «Сандерленд»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

«Арсенал» бунга қадар ҳам жорий мавсумдаги барча учрашувларида ғалаба қозонган. «Канонирлар» Премьер-лига, Чемпионлар лигаси ва Англия Суперкубоги доирасидаги ўйинларни ғалаба билан якунлади.

Шу тариқа, Артета жамоаси мавсум бошидан буён ўтказган 6 та расмий учрашувнинг барчасида зафар қучди.

Энди «Арсенал»ни кетма-кет яна иккита сафар учрашуви кутмоқда. Лондонликлар 15 сентябрь куни Лига кубогида «Ипсвич»га, 19 сентябрда эса Премьер-лигада «Брайтон»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 02:07, 13.09.2026.
Ўқилди: 1254 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7369]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3429]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3124]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2445]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2305]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2247]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2242]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2156]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2135]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик