Кириш Регистрация

Артета Гимараэснинг голи ва ўйинига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета «Сандерленд»га қарши ўйинда (2:0) ғалаба голини урган ярим ҳимоячи Бруно Гимараэснинг ҳаракатларига баҳо берди.

Бразилиялик футболчи учрашувнинг 58-дақиқасида узоқ масофадан ажойиб зарба билан ҳисобни очди. Бу юлдузли янги футболчининг «канонирлар» сафидаги илк голи бўлди.

«Ажойиб гол, аммо Брунонинг характерини ҳам таъкидлаш керак. «Ньюкасл»даги ўтмишини ҳисобга олсак, бу унинг учун ўзига хос ўйин эди. У қандай қилиб масъулиятни ўз зиммасига олгани, қарорларни қандай қабул қилгани кўриниб турди. Унинг голи ҳам, Букайога берган узатмаси ҳам ақлбовар қилмас даражада ажойиб бўлди. Мен ундан жуда таъсирландим», — деди Артета.

«Арсенал» Премьер-лигада ҳануз мағлубиятсиз бормоқда — тўрт турдан сўнг 12 очко тўплаган.

Киритилди: 12:39, 13.09.2026.
Ўқилди: 689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6056]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3459]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3065]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2724]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2154]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2131]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2047]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1938]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1935]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1671]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик