Кириш Регистрация

Моуриньо Диомандега билдирилаётган танқидларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо 19 ёшли кот-д’ивуарлик ҳужумчи Ян Диоманденинг ўйинига баҳо берди.

Футболчи ёзда «Лейпциг»дан бонусларни ҳисобга олганда 140 миллион евро эвазига мадридликлар сафига ўтган эди. У «Реал» таркибида ўтказган дастлабки 6 та учрашувида ҳали гол ёки голли узатма қайд этмади.

«У ривожланишда давом этади. У ҳали юқори даражада узоқ вақтдан бери ўйнаётган футболчи эмас ва тактик жиҳатдан ҳали кўп нарсани ўрганиши керак.

Аммо унда ақл бовар қилмас салоҳият бор: бирга-бир вазиятларда, узатмаларда, зарбаларда... У бизга жуда кўп вариантлар беради.

У Винининг — Винисиуснинг позициясида ҳам, ўнг қанотда ҳам ўйнай олади. У ерда Арда Гюлер ҳам ҳаракат қилиши мумкин. Шунингдек, Диоманде Беллингемнинг позициясида ҳам ўйнай олади.

Ҳозир мен унга ривожланишда ёрдам бермоқчиман», — деди Моуриньо.

Аввалроқ «Реал» ўз майдонида «Райо Вальекано»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этганди. Диоманде ушбу учрашувни асосий таркибда бошлади ва 72 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Шундан сўнг унинг ўрнига Арда Гюлер майдонга тушди.

Киритилди: 13:43, 13.09.2026.
Ўқилди: 1612 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик