Мадриднинг «Атлетико» клуби 26 ёшли ҳужумчиси Хулиан Альварес машғулот вақтида мушак жароҳатини олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Альварес шанба куни бўлиб ўтган машғулотнинг охирларида ўзини ноқулай ҳис қилгани сабабли майдонни тарк этган. Аргентиналик футболчи мушак чўзилиши сабабли бугун, 13 сентябрь куни Испания Ла Лигасининг 5-туридан ўрин олган «Реал Сосьедад»га қарши учрашувни ўтказиб юборади.
Яқин вақт ичида Альварес тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг унинг жароҳати қай даражада экани ва тикланиш муддати аниқ бўлади.
Аввалги турда «Атлетико» Бильбаонинг «Атлетик» клубига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Мадридликлар кейинги учрашувни 16 сентябрь куни «Осасуна»га қарши ўтказади.













