Мадриднинг "Реал" клуби яримҳимоячиси Криштиану Роналду Майами прокуратурасига ёзма хат билан чиқди. Local10 хабарига кўра, португалиялик чарм тўп устаси Халқаро чемпионлар кубоги доирасида "Челси"га қарши ўйинда майдонга югуриб тушган ёш болага ёрдам кўрсатмоқчи. Ушбу учрашув 7 август куни АҚШда ўтказилганди.
"Полициянинг позицияси ва қонунни ҳимоя қилиш лозимлигини тушунаман. Аммо прокуратурадан бу ишни қайта кўриб чиқишни ва болакайдан барча айбловларни олиб ташлашни илтимос қиламан", деб ёзган Роналду ўз хатида.













