«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 4-турида «Сандерленд»га қарши ўйинда лондонликлар дарвозасига пенальти белгиланганидан норози бўлди.
«Канонирлар» сафарда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 54-дақиқада, ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда ҳакам Жон Брукс «Арсенал» дарвозасига 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Тўп тепиш учун Энцо Ле Фе яқинлашди, аммо Давид Райя унинг зарбасини қайтарди.
«Барчаси бутунлай бошқача тус олиши мумкин эди. Бу қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Бундай даражадаги қарор мавсум, чемпионат тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин. Вазиятни ўн марта қайта кўриб чиқдим, ишонч ҳосил қилиш учун. Мен: “Бундай бўлиши мумкин эмас”, деб ўйладим. Бундай бўлмаслиги керак. Футболда ўтказган 27 йиллик фаолиятим давомида ҳеч қандай шароитда, ҳеч қандай контекстда, ҳеч қайси даража ва ҳеч қайси лигада бу пенальти эмас», — деди Артета.
Артенинг жамоаси 12 очко жамғарган ва АПЛ турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.













