Франция чемпионатининг юқори дивизионида навбатдаги, тўртинчи тур «Марсель»нинг яна бир мағлубияти билан бошланди. Жамоа сафарда «Ренн»га минимал ҳисобда мағлуб бўлди.
Бу «Марсель»нинг амалдаги бош мураббийи Бруно Женезио учун чемпионатдаги дастлабки тўртта учрашувдаги учинчи мағлубият бўлди. Шу тариқа у «Марсель» бош мураббийи сифатида фаолиятини бундай омадсиз бошлаган тарихдаги атиги тўртинчи мутахассисга айланди.
Бунга қадар «Марсель»да мавсумни худди шундай омадсиз бошлаган мураббий хорватиялик Иван Маркович бўлган. У 1977 йилда чемпионатнинг дастлабки тўртта учрашувида уч марта мағлуб бўлган.
Бундан ташқари, бундай ҳолат яна икки марта қайд этилган: 1946 йилда Жюль Деваки ва 1938 йилда Андре Гаскар дастлабки тўртта ўйинда учтадан мағлубият қайд этган.













