Кириш Регистрация
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче 3-2 Монца
13/09 19:15 Леванте 2-4 Барселона
13/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Манчестер Сити
13/09 21:00 Наполи 1-0 Болонья
13/09 21:30 Хетафе 1-1 Депортиво
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико

Бускетс: «Фабрегас топ-клубда ишлаш сари ишонч билан одимламоқда»

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ футболчиси Серхио Бускетс Сеск Фабрегас келажакда йирик топ-клубда бош мураббий бўлиб ишлашига ишонч билдириб, у бу мақсад сари ишонч билан одимлаётганини айтди.

Айни пайтда испаниялик мутахассис «Комо» бош мураббийи сифатида яхши натижалар кўрсатмоқда. Клуб Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди ва нуфузли мусобақадаги илк учрашувида ғалаба қозонди.

«Комо» — Италиядаги энг севимли жамоаларимдан бири. Бу фақат Сеск туфайли эмас, балки жамоадаги футболчилар таркиби ҳам менга ёқади. Улар ўтган йили тарих яратди ва бу мавсумда ҳам муваффақият қозонишларига умид қиламан. Фабрегас топ-клуб бош мураббийи бўлиш сари ишонч билан одимламоқда», — дея Бускетснинг сўзларини DerbyDerbyDerby нашри келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Фабрегас фаолияти давомида «Барселона» ва Лондоннинг «Арсенал» клубларида ҳам футболчи сифатида тўп тепган.

Киритилди: 16:18, 13.09.2026.
Ўқилди: 592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик