Кириш Регистрация

Луис Энрике Ҳакимий жароҳатининг жиддийлик даражасига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий олган жароҳат ҳақида фикр билдирди.

Марокашлик футболчи "Брест"га қарши 1:0 ҳисобида якунланган учрашувнинг биринчи бўлимида шикастланди.

"Ҳозирча жароҳат қай даражада жиддий экани номаълум. Бу тиббий текширувдан кейин аниқ бўлади.

Менимча, жиддий муаммо эмас, аммо жароҳат бор", — деди Луис Энрике.

Жорий Франция чемпионатида Хакимий 4 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та сариқ карточка олди.

Лига 1нинг 4 туридан кейин "ПСЖ" 5 очко билан турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 10:12, 14.09.2026.
Ўқилди: 592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик