Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Брозович расман "Ас-Садд" футболчисига айланди

Баҳо:
+ | -

"Интер" ва Хорватия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Марсело Брозович расман Қатарнинг "Ас-Садд" клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

34 ёшли футболчи янги жамоасига эркин агент сифатида қўшилди. Унинг Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби билан шартномаси 30 июнь куни якунига етган эди.

Ёзги трансферлар ойнасида Брозовичга бир қатор клублар қизиқиш билдирди. Улар орасида Италиянинг "Ювентус", "Лацио" ва "Фиорентина" клублари, шунингдек, Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" ҳамда Туркиянинг "Трабзонспор" жамоалари бор эди.

Бироқ хорватиялик футболчи фаолиятини Қатарда давом эттиришга қарор қилди.

Брозович фаолияти давомида "Хрватски Драговоляц", "Локомотива", Загребнинг "Динамо", "Интер" ва "Ан-Наср" клубларида тўп тепган.

Шунингдек, у Хорватия терма жамоаси сафида 99 та ўйин ўтказган.

Киритилди: 10:28, 14.09.2026.
Ўқилди: 879 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик