Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Эрик Гарсия: «Рақибга бўшлиқ берсангиз, дарҳол босим қилади»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия Ла Лиганинг 5-турида «Леванте» устидан 4:2 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг учрашув ҳақида фикр билдирди.

«Майдон ҳолати бизга унчалик ёқмади, ўйин вақти ва иссиқ ҳаво ҳам таъсир қилди. Бу ерда ўйнаш жуда қийин. Улар март ойидан буён мағлуб бўлмаган эди. Осон бўлмади, лекин биз ўзимиз ҳам ўйинни ортиқча қийинлаштириб юбордик. Бу биз учун сабоқ бўлиши керак: рақибга бўшлиқ берсангиз, улар дарҳол босимни кучайтиради», — дея Гарсиянинг сўзларини Marca келтирди.

«Буларнинг барчаси олдини олиш мумкин бўлган хатолар эди. Умуман олганда, яхши ўйин ўтказдик ва натижадан мамнун бўлишимиз мумкин. Биз тўп билан ўзимизни жуда эркин ҳис қиламиз. Ярим ҳимоя ва ҳимояда ўйинни яхши назорат қила оладиган футболчиларимиз бор. Ҳужумда эса бўш ҳудудлардан унумли фойдалана оладиган ва рақибга катта хавф туғдирадиган жуда кучли ижрочиларимиз бор.

Мураббий Эспартга ишонч билдирмоқда. Биз ҳам унинг ўйинидан жуда мамнунмиз. У ишлашда давом этиши керак. Жамоада рақобат жуда юқори, шунинг учун ҳеч ким хотиржамлашиб қолиши мумкин эмас».

«Барселона» 15 очко билан Ла Лига турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:53, 14.09.2026.
Ўқилди: 586 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик