Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Лэмпард: «Футболчилар салбий кайфиятга тушиб қолмаслиги керак»

Баҳо:
+ | -

«Ковентри» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Англия Премьер-лигасининг 4-турида «Брайтон»дан 0:5 ҳисобида учралган йирик мағлубиятдан сўнг фикр билдирди.

«Четлатишгача бўлган ўйинни баҳоласак, бизда яхши лаҳзалар бор эди. Аммо ўн киши бўлиб қолганимиздан кейин юқори савияли футболчилари кўп бўлган жамоага қарши бутунлай бошқа ўйин бошланди. Биз масъулиятни ўз зиммамизга олишимиз ва қайси даражагача ўсишимиз кераклигини тушунишимиз лозим», — дея Лэмпарднинг сўзларини BBC келтирди.

«Бу ерда босим анча юқори, кўплаб футболчиларимиз бундай ҳолатга аввал дуч келмаган. Ўйин қандай кечганини ҳисобга олсак, бу баҳсни ҳаддан ташқари чуқур таҳлил қилиб юбормаслигимиз керак. Ишончни сақлаб, бирдам бўлиб қолишимиз муҳим. Футболчилар салбий кайфиятга тушиб қолмаслиги керак.

Ҳақиқат шуки, биз ҳужумларни якунлашда яхшироқ ҳаракат қилишимиз, голлар уришимиз, тўғри ҳимояланишимиз ва диққатни йўқотмаслигимиз лозим. Айнан шу жиҳатларда ўсишимиз керак».

«Ковентри» ҳозирча очко жамғара олмаган ва турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:56, 14.09.2026.
Ўқилди: 645 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик