Кириш Регистрация
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче 3-2 Монца
13/09 19:15 Леванте 2-4 Барселона
13/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Манчестер Сити
13/09 21:00 Наполи 1-0 Болонья
13/09 21:30 Хетафе 1-1 Депортиво
13/09 23:45 Сассуоло 3-2 Ювентус
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи - Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол - Ал-Иттиҳод
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) - Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия - Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол - Ас-Садд
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа

Ремиро «Атлетико»га қарши ўйиндаги пенальтига эътироз билдирди

Баҳо:
+ | -

«Реал Сосьедад» дарвозабони Алекс Ремиро Ла Лиганинг 5-турида «Атлетико»дан 0:3 ҳисобида қабул қилинган мағлубиятдан сўнг фикр билдирди.

Шунингдек, голкипер 84-дақиқада мезбонлар ярим ҳимоячиси Жоб Очиенгнинг қўлига тўп теккани учун белгиланган пенальти қарорига қўшилмаслигини айтди.

«Менимча, бу пенальти эмасди. Ҳа, тўп қўлга тегди, аммо бундан олдин рикошет бўлган эди. Агар бизга бундай эпизодлар учун пенальти берилмаслиги тушунтирилган бўлса... Ўйин тезлигида ҳакамнинг пенальти белгилаши тушунарли, аммо кейин... Ростини айтсам, тушуниш қийин. Ҳакам бизга рикошет бўлганини, лекин қўл жуда юқори ҳолатда турганини айтди», — деди Ремиро.

Ўйин ҳақида:

«Ҳисоб майдонда рўй берган воқеаларни тўлиқ акс эттирмайди. Пенальтига қадар биз жуда яхши ўйнадик, ҳатто учрашувни назорат қилдик. Ҳужумда жуда яхши футболчиларимиз бор, мавсум эса энди бошланди. Агар шу йўналишда давом этсак, вазиятлар яратамиз ва ўйинларда ғалаба қозонамиз. Жамоа яхши ўйнаяпти, 80 дақиқа давомида ажойиб ўйин кўрсатдик. Шу руҳда давом этишимиз керак».

Асосий таркибга қайтиши ҳақида:

«Мен доимо тайёрман. Эътиборимни ҳақиқатан муҳим бўлган нарсага — кундалик меҳнат ва майдонга чиқишга тайёр туришга қаратганман. Қолган нарсалар мени умуман қизиқтирмайди», — деди Ремиро DAZN эфирида.

Киритилди: 13:23, 14.09.2026.
Ўқилди: 372 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик