Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Моуриньо: «Менга уч ой керак, бошқалар эса ўн йил сўрайди»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью жамоада сезиларли ўсишга эришиш учун қанча вақт кераклиги ҳақида фикр билдирди.

«Мен уч ой сўрайман, бошқалар эса ўн йил... Балки фикримни унчалик тўғри ифодаламагандирман. Демоқчиманки, уч ойдан кейин ҳозиргидан яхшироқ ҳолатда бўлишимизни истайман. Аммо уч ой ичида жамоани ақлбовар қилмас даражага олиб чиқадиган қандайдир сеҳрли формулам йўқ.

Ҳар бир ўйин ва ҳар бир машғулотдаги мақсад — яхшиланиш. Футболчилар қанча кўп вақт бирга ишласа ва мураббий жамоа билан қанча узоқ ишласа, жамоанинг кучайиш имконияти шунча юқори бўлади», — деди Моуринью Ла Лиганинг «Эльче»га қарши учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Киритилди: 13:32, 14.09.2026.
Ўқилди: 1094 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик