Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Барселона» Рафинья учун янги шартнома тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

Рафинья янги мавсумни жуда яхши бошлади. Бразилиялик футболчи марказий ҳужумчи позициясида ўйнаётганига қарамай, юқори даражадаги натижаларни кўрсатмоқда. «Барселона» эса уни янги шартнома билан тақдирламоқчи.

El Nacional маълумотига кўра, «кўк-анорранглилар» Рафиньянинг шартномасини яна бир йилга — 2028/2029 йилги мавсум охирига қадар узайтирмоқчи.

Янги шартнома Рафиньяни «Барселона»нинг энг кўп маош оладиган футболчисига айлантириши мумкин. У Родри билан бирга клубдаги энг юқори маошга эга футболчи мақомини бўлишади ва Ламин Ямални ортда қолдиради.

Рафиньянинг янги маоши йилига 27 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Ҳозирда бразилиялик футболчи солиқлардан олдин йилига 16 миллион евро ишлаб топмоқда.

Киритилди: 14:25, 14.09.2026.
Ўқилди: 814 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик