Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Моуриньо: «Зидан ақл-идрокли инсон, деб ўйлайман»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменининг мавсумдаги яқин халқаро танаффусда Франция терма жамоасига чақирилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Франция терма жамоаси бош мураббийининг яқин халқаро танаффусдаги режаларини билмайман. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам унинг қарорини ҳурмат қилишимиз керак. Тчуамени учун қайси вариант яхшироқ эканини билмайман: “Реал”да қолиб, машғулотларда иштирок этишми ёки миллий терма жамоада ўйин амалиётига эга бўлишми.

Эҳтимол, Орельен учун энг яхши вариант терма жамоада назорат қилинган миқдорда ўйин вақти олиш бўларди. Бу унга ривожланиш имконини беради, ортиқча ўйин юкламаси ва чарчоқ тўпланиб қолишининг олдини олади.

Мен Зидан билан Тчуамени ҳақида гаплашмаганман, аммо уни ақл-идрокли инсон ва футболчи учун нима яхшироқ эканини билади, деб ўйлайман. Орельен кейинги фаолиятини хавф остига қўймаган ҳолда терма жамоага бориши керак. Зидан билан шахсан гаплашмаганман, аммо у тўғри қарор қабул қилишини ишонч билан айта оламан», — дея Моуриньонинг сўзларини AS нашри келтирган.

Киритилди: 14:33, 14.09.2026.
Ўқилди: 910 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик