Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Бавария» Александр Зверевни US Open'даги ғалабаси билан табриклади

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби жаҳон рейтингида иккинчи ракетка бўлган немис теннисчиси Александр Зверевни АҚШ Очиқ чемпионатидаги чемпионлик унвони билан табриклади. US Open — 2026 финалида у ATP рейтингида тўртинчи ўринда турган америкалик Бен Шелтонни 6:3, 7:6 (7:2), 5:7, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Зверев аввалроқ «Бавария» мухлиси эканини айтган эди.

«Александр Зверевни US Open — 2026даги ғалабаси билан чин қалбдан табриклаймиз!» — деб ёзди клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасида.

Бу титул Зверев учун мавсумдаги иккинчи ва фаолиятидаги «Катта дубулға» турнирларидаги иккинчи чемпионлик бўлди. У жорий йил июнь ойида «Ролан Гаррос»да ҳам ғолиб чиққан эди.

Киритилди: 15:48, 14.09.2026.
Ўқилди: 843 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик