«Тоттенхэм» ва Англия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Пол Робинсон «Манчестер Юнайтед» — «Манчестер Сити» учрашувида Фил Фоденнинг четлатилиши ҳақида фикр билдирди. Англия чемпионатининг тўртинчи туридан ўрин олган баҳсда «шаҳарликлар» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
«Манчестер Сити» футболчиси 23-дақиқада Бруну Фернандешга оёқлари билан зарба бергани учун қизил карточка олган.
«Фоденни ғазаб эгаллаб олди. Кураш қизғин паллада бундай вазиятга тушиб қолиш осон. Бруну Фернандеш тўп аллақачон кетганидан кейин унга тегиб кетди ва Фоден бунга жавоб қайтарди. Қилмиши учун қизил карточка берилгани борасида баҳслашиб бўлмайди, аммо уни бундай ҳаракатга нима ундаганини муҳокама қилиш мумкин», — дея Робинсоннинг сўзларини келтиради BBC.













