Кириш Регистрация
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 1-0 Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол 1-1 Ал-Иттиҳод
14/09 21:30 Комо 2-1 Парма
14/09 21:30 Торино 0-2 Рома
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) 1-1 Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия 2-1 Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол 3-0 Ас-Садд
14/09 23:45 Интер 5-3 Удинезе
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Киву: «Интер» хатолар туфайли голлар ўтказиб юборди, уларни тузатиш мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву А Сериянинг 4-турида «Удинезе» устидан қозонилган 5:3 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.

«Биз индивидуал хатолар туфайли голлар ўтказиб юбордик, уларни тузатиш мумкин. Бу борада хавотир олмаяпман. Биз ўйинни суст бошладик, бизга энергия етишмади ва 0:2 ҳисобида ортда қолганимиздан кейингина вазиятга муносабат билдиришимизга тўғри келди.

Биз ишлашимиз керак бўлган аниқ жиҳатлар бор ва ҳар доимгидек, барчасини таҳлил қиламиз. Аммо мени хотиржам қилаётган жиҳат — жамоамизнинг ўзига хос ўйин услуби борлиги.

Биз кўп ишладик, аммо ҳали янада кўпроқ ишлашимиз керак, чунки ҳозирча идеал эмасмиз ва рақибларга дарвозамиз олдида вазиятлар яратиш имконини беряпмиз. Керакли тузатишларни киритиш учун вақтимиз бўлади. Бугун яхши ташкиллашган жамоага қарши ўйинда вазифамизни яхши уддаладик.

Биз ҳар уч кунда ўйнаяпмиз, олдинда эса узоқ мавсум бор. Бизда кучли футболчилардан иборат рақобатбардош таркиб бор ва бизнинг вазифамиз — улар ўз имкониятларини энг яхши тарзда намойиш эта оладиган шароитларни яратиш. Бизга барча футболчилар керак бўлади. Мен учун мураббий сифатида ҳар бир футболчи ўзини ушбу лойиҳанинг бир қисми деб ҳис қилиши муҳим», — деди румин мутахассис DAZN эфирида.

Киритилди: 07:06, 15.09.2026.
Ўқилди: 233 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик