«Ливерпуль»нинг 18 ёшли вингери Рио Нгумоа Лондоннинг «Арсенал» клуби эътиборида. Бу ҳақда журналист Алан Никсон хабар берди.
Манбага кўра, «канонирлар» футболчи жорий мавсумда «Ливерпуль» асосий таркибида ўз ўрнини топа олмаса, уни трансфер қилишга уриниб кўришга тайёр. Футболчига «Бавария» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Бироқ Нгумоа «Ливерпуль» билан амалдаги шартномасини узайтириши кутилмоқда. Бу эҳтимолий трансферни мураккаблаштириши мумкин.
Жорий мавсумда Нгумоа барча турнирларда тўртта учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.
Вингернинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойигача амал қилади.













