Дортмунднинг «Боруссия» клуби марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек яна Мадриднинг «Реал» клуби қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда BILD нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 26 ёшли футболчига жами олтита клуб қизиқиш билдирмоқда. Улар қаторида «Реал» ҳам бор.
Шлоттербекнинг «Боруссия» билан амалдаги шартномасида 60 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган. Бу эса унга қизиқиш билдираётган клублар учун трансферни амалга ошириш жараёнини нисбатан енгиллаштириши мумкин.
Жорий мавсумда германиялик ҳимоячи Бундеслигада фақат битта ўйинда майдонга тушди. У мавсум бошидаги учрашувларни жароҳат сабаб ўтказиб юборган.
Шлоттербекнинг «Боруссия» билан шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар амал қилади.













