Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар (U16) терма жамоаси ўзининг илк расмий баҳсини йирик ғалаба билан якунлади. Тошкентдаги "Жар" стадиони мезбонлик қилаётган қитъа чемпионати саралаш босқичи ("В" гуруҳи) доирасида вакилларимиз Фаластин дарвозасига жавобсиз 9та тўп йўллади.
Ўйинда Жонибек Кўчимов, Ойбек Нурматов ва Азизжон Ғаниев "дубл"га эришишган бўлса, яна 3 нафар футболчи ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйди. Олимхўжаев жамоаси 2та голни пенальтидан урган бўлса, икки нафар фаластинлик футболчи иккинчи бўлимда майдондан четлаштирилди.
Фаластиннинг кам сонли ҳужумлари эса голгача етиб бормади.
Ўсмирларимиз 29 сентябрь, якшанба куни Яманга қарши учрашувда майдонга тушишади. Ўйин "Жар" стадионида соат 16:00да бошланади.
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига саралаш
"В" гуруҳи, "Жар" стадиони.
ФАЛАСТИН - ЎЗБЕКИСТОН - 0:9 (0:3)
Голлар: Бакир Муртазоев (4), Жонибек Кўчимов (7, 26-пенальти), Суҳроб Нуруллоев (50), Ойбек Нурматов (52, 77), Озодбек Қурбонов (67), Азизжон Ғаниев (83-пенальти, 90+2)
Огоҳлантиришлар: Муҳаммад Халил (25), Аҳмад Қатмиш (53), Холид Шаъбон (83), Яҳё Аят (86), Мустафо Дартоҳир90+1) — Суҳроб Нуруллоев (65)
Четлатиш: Баҳоъ Муғробий (58), Аҳмад Қатмиш (88, иккинчи огоҳлантириш)
Фаластин: 1. Муҳаммад Аҳмад, 3. Муҳаммад Халил, 4. Аҳмад Қатмиш, 5. Муса Башир, 6. Холид Шаъбон, 10. Роид Даҳла, 11. Шаҳер Тавил (Яҳё Аят, 78), 12. Мустафо Дартоҳир, 21. Нидал Атоут (Баҳоъ Муғробий, 50), 23. Ҳаний Самир, 28. Муҳаммад Али
Ўзбекистон: 1. Акром Хўжаев, 2. Дониёр Ҳошимов, 3. Алижонов Илҳомжон, 5. Озодбек Қурбонов (С), 7. Жонибек Кўчимов (Маъруф Жумаев, 76), 8. Ойбек Нурматов (Муслимбек Хурмаматов, 78), 10. Суҳроб Нуруллоев (Шоҳрух Маҳмудхўжаев, 81), 11. Азизжон Ғаниев, 14. Достонбек Бердиқулов, 16. Бакир Муртазоев, 18. Жаҳонгир Аҳмадов
Ҳакамлар: Ҳамад Аҳмед Абдулла (БАА), Ҳасан Ал-Маҳрий (БАА), Мойрангзем Магно Мингх (Ҳиндистон), Масъуд Туфайлеҳ (Сурия)
Назоратчи: Солиҳ Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Форсий (Уммон)