«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Камп Ноу» стадионининг 2028/29 йилги Чемпионлар лигаси финалига мезбон сифатида танланганига муносабат билдирди.
«Бу «Барселона» ва барча мухлислар учун улкан фахр манбаи. Бу танлов, шунингдек, янги «Камп Ноу»нинг халқаро миқёсда эътироф этилганидан далолат беради. Стадион замонавий технологиялар, қулайлик, алоқа имкониятлари, очиқлик ва хизмат кўрсатиш даражаси бўйича жаҳон миқёсидаги ареналар қаторида ўз ўрнини мустаҳкамламоқда.
УЕФАнинг дунё футболидаги энг йирик воқеалардан бирини қабул қилиш қобилиятига ишонч билдириши ушбу лойиҳанинг кўлами ва амбициясини яна бир бор кўрсатади. Бу «Камп Ноу»ни Барселонанинг янги рамзи ва халқаро миқёсдаги намунавий стадионга айлантиради.
Шунингдек, ушбу номзодликни қўллаб-қувватлаган Барселона шаҳар кенгаши, Каталония ҳукумати ва Испания қироллик футбол федерациясига алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Бу биз биргаликда эришган муҳим қадам бўлиб, Барселона шаҳри, Каталония ва «Барселона» футбол клубини янада кенгроқ жаҳон саҳнасига олиб чиқади», — деди Лапорта клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.













