Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян 4-3 Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта 1-0 Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг

Мората "Реал"ни нега тарк этганини айтди

Баҳо:
+ | -

Испаниялик ҳужумчи Альваро Мората "Реал Мадрид"ни тарк этиш қарори ва фаолиятидаги ягона армони ҳақида гапирди.

"У ерда ажойиб мавсум ўтказдим, аммо барча муҳим ўйинларда захирада қолардим. Шу сабабли "Реал Мадрид"ни тарк этишга қарор қилганман", — деди Мората.

Футболчи фаолиятидаги ягона армони "Бавария"да ўйнамагани эканини ҳам айтди.

Маълумот учун, 33 ёшли Мората "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "қироллик клуби" асосий жамоасида 2010–2014 ва 2016/17 йилларда тўп тепиб, жами 63 та ўйинда 25 та гол урган. У "Реал" билан икки марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

Ҳозирда Мората "Леганес" клубида ҳаракат қилмоқда. У фаолияти давомида "Ювентус", "Челси", "Атлетико Мадрид", "Милан" каби клубларда ҳам ўйнаган.

Киритилди: 18:31, 15.09.2026.
Ўқилди: 1401 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик