"Барселона" ҳимоячиси Алехандро Бальде келажаги борасида қарор қабул қилиши мумкин.
SPORT маълумотига кўра, каталонияликлар қишда футболчи учун сезиларли даражадаги таклиф келиб тушса, уни сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.
Ҳозирда 22 ёшли испаниялик ҳимоячининг бозор қиймати тахминан 40 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Бальде "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа сафида 100 дан ортиқ учрашувда майдонга тушган.













