Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Хавьер Тебас FIFA ва УЕФАни кескин танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Ла Лига президенти Хавьер Тебас миллий чемпионатлар манфаатлари FIFA ва УЕФА сиёсати билан тўқнаш келаётганини таъкидлади.

"Менимча, асосий муаммо бошқарув билан боғлиқ. Энди жаҳон чемпионати кечроқ якунланади. Бу қарор биз билан маслаҳатлашмасдан қабул қилинди. Натижада биз бир ҳафтани йўқотдик ва бу янги мавсум стартида муаммо келтириб чиқарди.

Чемпионлар лигаси ҳам икки-уч турга узайди. Бу ерда бир мусобақа бошқасини сиқиб чиқаряпти.

Футболни фақат 20 та клуб манфаатини кўзлаб бошқариб бўлмайди. Ҳозир тизим шундай қурилганки, юқоридаги футболчиларда олтита эмас, еттита Ferrari бўлади, пастдагилар эса ишсиз қолади.

Бизда жуда жиддий муаммо бор. Агар шу йўсинда давом этсак, бизни секин ўлим кутмоқда", — деди Тебас.

Киритилди: 22:36, 15.09.2026.
Ўқилди: 1026 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик