"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер Англия Лига кубоги 3-босқичида "Тоттенхэм" устидан 3:1 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз тўп билан қандай ҳаракат қилишни яхши биладиган жуда кучли жамоага қарши ўйнадик. Жарима майдонига кириб бориш ва гол уришни яхши кўраман.
Гол уришим ўзимга бўлган ишонч ва жамоанинг ғалабаси учун жуда муҳим эди. Аммо бу атиги битта ўйин эканини тушунишимиз керак.
Ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман ва мухлисларнинг меҳрини сезяпман. Бу мен учун жуда муҳим.
Ёш футболчилар ҳар куни машғулотларда бу ерда бўлишни исташларини кўрсатишяпти. Улар бу имкониятга муносиб.
Мен уларга анча кўп эътибор бераман ва баъзида жаҳлим ҳам чиқади. Аммо бу фақат уларнинг барчаси яхши бўлишини истаганим учун, деб ўйлайман.
Улар бу мавсум жамоа учун жуда-жуда муҳим футболчиларга айланади", — дея Макаллистернинг сўзларини келтиради BBC.
"Ливерпуль"нинг Англия Лига кубоги 4-босқичидаги рақиби 16 сентябрь куни ўтказиладиган қуръа натижасида маълум бўлади.













