Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Александр Павлович ўтган ёзда Англиянинг «Манчестер Сити» клуби раҳбарияти қизиқиш доирасида бўлган.
Bayern & Germany манбасининг хабар беришича, футболчи бу вазиятдан «Бавария» билан янги шартнома бўйича музокараларда босим воситаси сифатида фойдаланмаган.
Павлович ҳозир ҳам «Бавария» сафида тўп тепмоқда ва солиқлар ушланмасидан олдин йилига 8 миллион евро маош олади. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
22 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум Германия чемпионатида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













