«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью жамоанинг ёш вингери Ян Диоманденинг сўнгги пайтлардаги ўсишини алоҳида таъкидлади.
«У ривожланмоқда. Жамоадошлари билан ўзаро тушуниш даражаси ҳам яхшиланди. Вальвердега берган узатмаси... Ўйлашимча, бир ой аввал у бундай пасни бера олмасди. У ақлли футболчи. Сариқ карточкаси бўла туриб 90 дақиқа ўйнади ва бутун учрашув давомида ўзини назорат қила олди», — дея Моуриньюнинг сўзларини The Touchline келтирди.
Аввалроқ «Реал» Испания чемпионатининг 6-турида сафарда «Эльче»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди.
Диоманде ушбу учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва голли узатма муаллифи бўлди. Бу унинг «Реал» сафидаги илк ассисти бўлди.













