Кириш Регистрация
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 12:45 Аделаида Юн. 0-2 Лион Сити Сэйлорс
29/10 15:00 Тампинес Роверс 1-5 Свай Риенг
29/10 15:00 Кангвон 1-0 Кучинг Сити
29/10 17:15 Тай По 0-3 Патхум Юнайтед
29/10 17:15 Шангхай Шенхуа 0-1 Матида Зелвия
29/10 17:15 Пномпен Краун 2-0 Китчи
29/10 22:30 Фрозиноне 5-1 Лечче
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
31/10 01:00 Вильярреал - Эспаньол
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

Постекоглу Роналду ҳақидаги кескин танқидга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

«Ан-Наср» бош мураббийи Анге Постекоглу Криштиану Роналду манзилига айтилган танқидларни асоссиз деб ҳисоблади.

41 ёшли португалиялик футболчи ОФК Чемпионлар лигасида «Ал-Айн»га қарши ўйинда жамоасини 0:4 ҳисобидаги йирик мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида журналист Постекоглуга қуйидаги саволни берди:

«Роналду — буюк футболчи, мен уни жуда ҳурмат қиламан. Аммо унинг майдонда бўлиши ҳозир ҳам жамоага фойда келтиряптими?»

Постекоглу бунга шундай жавоб берди:

«Криштиану аллақачон учта гол урди. Унинг мавсумолди тайёргарлиги ҳам қисқартирилган эди. Гап умуман футболчиларда эмас. Улардан нима талаб қилинган бўлса, ҳаммасини бажаришди. Масъулият менинг зиммамда, тушунарлими? Шундай буюк фаолият қурган ва ҳозир ҳам барчага намуна бўлиб келаётган инсон ҳақида бундай гапириш керак эмас. Мени танқид қилишингиз мумкин — муаммо йўқ».

Шундан сўнг журналист:

«Аммо биз унинг ўтмишдаги хизматлари ҳақида эмас, ҳозирги ҳолати ҳақида гапиряпмиз. Роналду ҳали ҳам юқори савияда ўйнаяптими?» — деб сўради.

Постекоглу эса:

«У учта гол урмадими? Бугун ҳам гол уриши мумкин эмасмиди?» — дея жавоб қайтарди.

Журналист Роналду сўнгги учта ўйинда ҳеч нарса қила олмаганини айтганидан кейин, австралиялик мутахассис:

«Роналду ҳеч нарса қилмадими? Сиз бошқа ўйинни кўрганга ўхшайсиз», — деди.

Криштиану Роналду жорий мавсумда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.

Киритилди: 12:19, 16.09.2026.
Ўқилди: 1185 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик