Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Ла Лига президенти Родри ва Ямалнинг «Олтин тўп» имкониятларига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

Ла Лига президенти Хавьер Тебас йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган «Олтин тўп» соврини учун кураш ҳақида фикр билдирди. У бу ҳақда Marca нашрига берган интервьюсида гапирди.

«Менимча, «Олтин тўп»ни яна Родри олади. Албатта, бир жиҳат бор — у жароҳат сабаб мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди. Аммо Жаҳон чемпионатида ва ундан олдин кўрсатган ўйинини ҳисобга олсак, менимча, у яна бу совринга муносиб», — деди Тебас.

Ламин Ямалнинг ҳам «Олтин тўп»га даъвогар экани ҳақида гапирар экан, Тебас қуйидагиларни айтди:

«Ҳар ким ўз имкониятидан келиб чиқиб, ўз кампаниясини олиб боради. Айримлар эса даъвогарлар қаторида эмаслигини тушунгач, маросимга келмайди ёки совринни олмаслигини олдиндан билади. Ламин Ямал қандай ўйин кўрсатганини яхши билади. У ажойиб мавсум ўтказгани учун ўзини энг яхши футболчи деб айтиши мумкин.

Менимча, совринни Родри олади, аммо Ламин ҳам жуда юқори даражада. Футболчилар ўз савиясини тўғри баҳолай олиши муҳим, деб ҳисоблайман. Бу мени хавотирга солмайди», — деди Ла Лига раҳбари.

«Олтин тўп»ни топшириш маросими 2026 йил 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади. Соврин учун 30 нафар футболчи даъвогарлик қилмоқда.

Киритилди: 13:02, 16.09.2026.
Ўқилди: 727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик