«Ливерпуль» «Реал» ҳимоячиси Трент Александер-Арнольдни жамоага қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.
Манба маълумотига кўра, ҳозирча томонлар ўртасида ҳеч қандай музокара бўлмаган. Бироқ Англия клуби футболчининг трансферини амалга ошириш имкониятини ўрганмоқда.
Трент жорий Ла Лига мавсумида 6 та ўйиннинг фақат 2 тасида асосий таркибда майдонга тушган. Яна икки учрашувда эса умуман захира ўриндиғидан турмаган.
27 ёшли ҳимоячи 2025 йил ёзида «Ливерпуль»дан «Реал»га ўтган эди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2031 йил июнь ойига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали Трент Александер-Арнольднинг бозор қийматини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.













