Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Доннарумма «Манчестер Сити»нинг янги футболчилари ва уларнинг жамоага мослашиши ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ёзги трансферлар ойнасида жамоага қўшилган янги футболчилар ҳақида гапирди. Мавсум бошланишидан олдин «шаҳарликлар» таркибини ярим ҳимоячилар Энцо Фернандес, Эллиот Андерсон, Айюб Буадди, вингерлар Илиман Ндиайе, Аллан ҳамда дарвозабон Херонимо Рульи тўлдирди.

«Бизда бир нечта футболчи ўзгарди, янги ўйинчилар келди. Уларнинг барчаси энг юқори даражада ўйнашга ва турли вазиятларни енгишга одатланган, жуда юқори савиядаги футболчилар. Янги клуб, янги жамоа ва янги шаҳарга кўчиб ўтиш осон эмас. Аммо улар яхши мослашмоқда, биз эса улар учун қулай шароит яратишга ҳаракат қиляпмиз.

Жамоада аввалдан бўлган футболчилар уларга жуда катта ёрдам беришмоқда. Менимча, бизни ажойиб мавсум кутмоқда. Мақсадимиз ҳал қилувчи босқичларга етиб бориш ва барча мумкин бўлган совринлар учун курашиш: Премьер-лигадан ташқари, Чемпионлар лигаси ва иккита ички кубокда ҳам», — дея Доннарумманинг сўзларини Sky Sports келтирди.

Киритилди: 15:48, 16.09.2026.
Ўқилди: 393 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик