Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

«Атлетико» Альваресга шарт қўйди: 20 та гол урса, товон пули камаяди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг шартномасида белгиланган 500 миллион евролик товон пули миқдорини камайтиришга тайёр, аммо бунинг учун футболчи битта шартни бажариши керак.

Клуб раҳбари Хиль Марин аргентиналик ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда камида 20 та гол урса, унинг товон пули қайта кўриб чиқилишини ваъда қилган.

Ўтган ёзда Альварес «Барселона»га ўтишга ҳаракат қилган, аммо каталонияликлар унинг шартномасидаги товон пулини тўлаш имконига эга бўлмаган.

Манба маълумотига кўра, футболчи ўз хоҳишига қарши Мадридда қолган ва бу клуб билан муносабатларда маълум тарангликка сабаб бўлган. Шунга қарамай, у ҳали ҳам Диего Симеоне режаларининг муҳим қисми бўлиб қолмоқда.

Альварес ўтган мавсумда 20 та, «Атлетико»даги дебют мавсумида эса 29 та гол урган. Шу боис жорий мавсумда ҳам 20 та голлик маррага етиши реал вазифа сифатида баҳоланмоқда.

Бу ҳолат «Барселона» учун ҳам келажакда имконият яратиши мумкин. Қишда трансфер амалга ошиши эҳтимоли паст, аммо Альварес мавсумни камида 20 та гол билан якунласа, кейинги ёзда унинг Каталонияга кўчиб ўтиши учун шартлар енгиллашиши мумкин.

Киритилди: 16:10, 16.09.2026.
Ўқилди: 1032 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик