Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Штиллер «Байер» таклифини қабул қилмади — сабаблар маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Штутгарт» марказий ярим ҳимоячиси Анжело Штиллер ёзги трансфер ойнасида «Байер»га ўтиш имкониятини рад этган. Бу ҳақда BILD хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Леверкузен клуби германиялик футболчининг вакиллари билан боғланиб, эҳтимолий трансфер шартларини муҳокама қилган. Аммо Штиллер узоқ мулоҳазадан сўнг бу таклифни қабул қилмасликка қарор қилган.

Унинг қарорига таъсир қилган асосий омиллардан бири Чемпионлар лигасида иштирок этиш имконияти бўлган. Штиллер жорий мавсум «Штутгарт» билан ушбу мусобақада ўйнайди, «Байер» эса Европа лигасида қатнашади.

Шунингдек, футболчининг «Штутгарт» бош мураббийи Себастьян Хёнесс билан яхши муносабатлари ҳам муҳим аҳамият касб этган.

Штиллернинг шартномасида 37,5 млн евролик товон пули банди мавжуд бўлиб, у келаси ёзда яна кучга киради. «Штутгарт» эса 3,5 млн евро тўлаб, ушбу бандни бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Киритилди: 16:46, 16.09.2026.
Ўқилди: 819 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик