Шахмат бўйича Жаҳон тожи учун бўлиб ўтадиган Гукеш Доммараджу ва Жавоҳир Синдоров ўртасидаги қарама-қаршиликнинг мукофот пули ҳажми маълум қилинди.
Амалдаги жаҳон чемпиони ҳамда Даъвогарлар турнири ғолиби ўртасидаги учрашув учун жами 2,5 миллион АҚШ доллари ажратилган.
Баҳс давомида ҳар бир муваффақият алоҳида рағбатлантирилади — шахматчилар қўлга киритилган ҳар бир ғалаба учун 200 минг доллардан олади. Умумий жамғарманинг қолган қисми эса якуний натижага қараб тақсимланади.
Агар классик партиялар якунида ҳисоб 7,5:6,5 ёки 8:6 кўринишида қайд этилса, чемпионликни қўлга киритган шахматчи 1,3 миллион доллар, иккинчи ўрин соҳиби эса 1,2 миллион доллар билан тақдирланади.













