Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян 4-3 Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта 1-0 Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси кам ўйин вақти олаётганидан норози

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Сенни Майулу ёзда шартномасини 2031 йилгача узайтирганига қарамай, жорий мавсумда жамоада кам ўйин вақти олаётгани билан ажралиб турибди.

Аввалроқ Луис Энрике 20 ёшли футболчини қўллаб-қувватлаб, шундай деган эди:

«У мен учун муҳим футболчи. У клуб тарбияланувчиси ва жамоага нималар бера олишини кўриш жуда муҳим».

Бироқ Майулу жорий мавсумда атиги 67 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. У Лига 1да бир марта асосий таркибда майдонга тушган, яна тўрт учрашувда захирадан ўйинга қўшилган.

«Брест»га қарши сафар ўйини олдидан Луис Энрике вазиятни шундай изоҳлади:

«Бу йил ўйин вақти масаласида бироз бошқача вазият бор, чунки таркибимизда футболчилар сони кўпроқ».

Шундан сўнг Майулу «Брест»га қарши ўйин қайдномасига ҳам киритилмади. У мавсумнинг илк турида «Ренн»га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборган эди.

Футболчининг атрофидагилар эса Луис Энрике билан муносабатларда ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидламоқда:

«У рақобатни яхши кўради ва ўйнашни истайди. Мураббий қарорларига ишонади. Ҳозирча эса тайёр ҳолатда қолиб, ўз ишини бажармоқда».

Майулу мавсумолди тайёргарлик даврида «Мальорка» ва «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинларда «ПСЖ» сардори сифатида ҳам майдонга тушган. Бироқ ярим ҳимоя чизиғида рақобат кучайгани унга мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни қийинлаштирмоқда.

Киритилди: 17:16, 16.09.2026.
Ўқилди: 1058 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик