Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«МЮ»нинг янги стадиони очилиши 2035 йилгача кечикиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг янги стадиони фақат 2035 йилда очилиши мумкин. Расмий ҳужжатларга кўра, қиймати 2 миллиард фунтдан ортиқ бўлган лойиҳа Траффорд-Уорфсайд ҳудудини ривожлантириш режасининг биринчи босқичига (2025–2030) киритилмаган. У иккинчи босқичга киритилган бўлиб, уни амалга ошириш муддати 2031–2035 йилларга мўлжалланган.

Клуб 100 минг томошабинга мўлжалланган стадионда Буюк Британияда бўлиб ўтадиган 2035 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалини қабул қилишга умид қилмоқда. Бироқ лойиҳа олдида жиддий тўсиқлар мавжуд, уларнинг асосийси — молиялаштириш масаласи.

Янги стадион лойиҳасининг ижрочи директори Коллетт Рош аввалроқ клуб очилишнинг аниқ санасини белгиламаганини, аммо ишлар режа бўйича кетаётганини айтган эди. Унинг таъкидлашича, ер майдонларини тайёрлаш, молиялаштириш ва зарур рухсатномаларни олиш учун бир-икки йил кетади, шундан сўнг тўрт-беш йиллик қурилиш жараёни бошланади.

Лойиҳа «Фостер энд Партнерс» архитектура компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

Киритилди: 18:29, 16.09.2026.
Ўқилди: 930 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик