«Челси» футболчиси Алехандро Гарначо «Манчестер Юнайтед»нинг 15 ёшли иқтидорли футболчиси Жей-Жей Габриэль билан боғлиқ вазиятга ижтимоий тармоқда муносабат билдирди. Бу ҳақда GiveMeSport хабар берди.
Габриэль яқинда «Манчестер Юнайтед»даги рўйхатдан чиқарилиб, эркин агентга айланиш истагини билдирганди. У 11 ёшидан буён клуб академиясида шуғулланиб келади. «Кичкинтой Месси» лақаби билан танилган футболчи асосий жамоа сафида дебют қилиш арафасида турган эди.
Гарначо эса ижтимоий тармоқда Габриэльнинг суратини жойлаштириб, унинг номи ёнига «Менинг болам» мазмунидаги изоҳ қолдирди. Бу хабар футбол мухлислари орасида Гарначо ёш футболчини қўллаб-қувватлаётгани ҳақида турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» Габриэльни жамоада сақлаб қолишга умид қилмоқда. Клуб футболчининг кетиш истагидан ҳайратда қолган, аммо вазиятни ҳал қилиш мумкин деб ҳисобламоқда.













