Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Футзал. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Венгрия ва Нидерландияга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 сентябрь санасидан Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендес бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари тўрт кун давомида пойтахтимиздаги ЎФА Терма жамоалар маркази спорт залида машғулотлар олиб боришди. Шундан сўнг вакилларимиз Европа сафарига жўнаб кетишди.

ФИФА кунлари доирасидаги келишувга биноан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Европанинг икки кучли терма жамоасига қарши тўртта назорат учрашуви ўтказиши режалаштирилган.

Венгрия билан икки учрашув

15 сентябрь куни эрта тонгда Будапешт шаҳрига йўл олган терма жамоамиз 17 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 18:00 да Венгрия терма жамоасига қарши илк халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Иккинчи учрашув эса 19 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 16:00 да бошланади.

Нидерландия билан икки учрашув

Венгрия сафаридаги баҳслардан сўнг вакилларимиз 20 сентябрь куни Нидерландиянинг Амстердам шаҳрига йўл олади. «Лолалар мамлакати»да Хосе Мария Мендес шогирдларини Нидерландия Қироллиги терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви кутиб турибди.

Биринчи халқаро ўртоқлик учрашуви 21 сентябрь, иккинчи баҳс эса 22 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Шундан сўнг миллий терма жамоамиз аъзолари Ўзбекистонга қайтиб келишади.

Киритилди: 22:11, 16.09.2026.
Ўқилди: 951 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик