«Барселона» вингери Ламин Ямал Ла Лиганинг «Расинг»га қарши 7:2 ҳисобида якунланган учрашувида гол уриб, ўзининг голли сериясини давом эттирди.
19 ёшли футболчи биринчи бўлим охирида пенальтидан фойдалана олмади, аммо иккинчи бўлимда ўйиндан гол уришга муваффақ бўлди. У 89-дақиқада учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.
Ямал фаолиятида иккинчи бор кетма-кет бешта учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Бунга қадар у «Райо Вальекано» ва «Валенсия»га қарши иккитадан, «Фейеноорд»га битта ва «Леванте»га қарши яна иккита гол урган эди.
Ушбу бешта ўйинлик серия давомида испаниялик футболчи жами 8 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.
«Барселона» эса Ла Лиганинг дастлабки олти туридан сўнг ҳам очко йўқотгани йўқ — жамоа 18 очко билан пешқадамлик қилмоқда.













