Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян 4-3 Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта 1-0 Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг

Симеоне: «Ромеро икки йил давомида «Атлетико»га ўтишни истаган»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне марказий ҳимоячи Кристиан Ромеронинг ўйинидан мамнун эканини билдирди.

28 ёшли футболчи ўтган ёзда «Тоттенхэм»дан «Атлетико» сафига келиб қўшилган эди.

«Биз Ромерони икки йил давомида кузатдик. Унинг ўзи ҳам шу икки йил мобайнида бизга ўтишни истаган.

Клуб трансфер амалга ошиши учун жуда катта саъй-ҳаракат қилди ва у ҳозир бизга айнан керак бўлган нарсани бермоқда.

У шу тарзда давом этиб, камтарлигини сақлаб қолишига умид қиламан. Унда кучли характер ва катта обрў бор — бизга айнан шундай футболчи керак эди.

У “Атлетико”нинг муҳим фигураларидан бирига айланиш учун келди», — деди Симеоне.

Кристиан Ромеро чоршанба куни «Осасуна»га қарши учрашувда ҳам жамоасига ёрдам берди. «Атлетико» мазкур баҳсда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Киритилди: 03:50, 17.09.2026.
Ўқилди: 459 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик