Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Навбаҳор» - «Олмалиқ». Превью

Баҳо:
+ | -

Бугун “Косонсойдаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” “Олмалиқ” клубини қабул қилади. Рақиблар Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида шу кунга қадар 11 бор куч синашишган. 2008 йили асос солинган қарама-қаршиликларда «Навбаҳор» тўрт бор «Олмалиқ»ни мағлубиятга учратган. Олмалиқликлар ҳисобидаги ғалабалар сони эса бештани ташкил этмоқда. Икки ўйинда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 14:12, "Навбаҳор" фойдасига.

Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ҳисоб 2011 йили кузатилган. Ўшанда наманганликлар «Олмалиқ»даги «Металлург» ўйингоҳида мезбонлар дарвозасига жавобсиз учта тўп киритганди. Бу йилги чемпионатнинг биринчи даврасидаги баҳсда эса сермаҳсуллик кузатилди. Дарвозаларга еттита гол урилган ўйинда футболчиларимиз 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

“Марказий” ўйингоҳда соат 16.00да бошланадиган учрашувни бухоролик Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. Унга қанотларда Бобур Қодиров ва Абдураҳмон Қўлдошев ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида андижонлик Акмал Раҳимов қайд этилган. Косонсойга назоратчи вазифасини эса Вячеслав Валицкий бажаради.

2008 йил
"Навбаҳор" - ОТМК - 2:0 (1:0).
Голлар: Ш.Мирхолдиршоев (25), Д.Ҳожиев (85).
ОТМК - "Навбаҳор" - 1:1 (0:1).
Голлар: Ш.Муллажонов (66) - Ш.Шарипов (10).

2009 йил
"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 0:0.
"Олмалиқ" - "Навбаҳор" - 2:0 (1:0).
Голлар: С.Усмонхўжаев (27), Б.Ҳайдаров (72-пен.).

2010 йил
"Олмалиқ" - "Навбаҳор" - 2:1 (0:0).
Голлар: И.Эргашев (64), М.Мамазулунов (85) - Ғ.Жўраев (51).
"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 0:1 (0:0).
Гол: Н.Отақўзиев (68).

2011 йил
"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 0:1 (0:0).
Гол: З.Пиримов (80).
"Олмалиқ" - "Навбаҳор" - 0:3 (0:1).
Голлар: А.Султонов (42,67), А.Абдуллаев (88).

2012 йил
"Олмалиқ" - "Навбаҳор" - 1:0 (0:0).
Гол: А.Востриков (7).
"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 3:1 (0:0).
Гол: С.Ҳамидов (8,20), Ж.Ирисметов (60) – С.Бердиев (74).

2013 йил
"Олмалиқ" - "Навбаҳор" - 3:4 (1:1).
Голлар: Ш.Эркинов (6), Д.Туропов (52), Е.Гоголь (81) – А.Баҳриддинов (28,54), Р.Аҳмедов (67,70).

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 13:30, 28.09.2013.
Ўқилди: 2812 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6761]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6341]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4031]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2454]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2407]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2074]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1988]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1915]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1843]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1743]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик