Испаниялик ҳужумчи Альваро Мората Ламин Ямалнинг салоҳиятини юқори баҳолайди. Унинг фикрича, ёш футболчи кўпчилик ўйлагандан анча ақллироқ.
«У кўпчилик ўйлагандан кўра ақллироқ ва меҳнаткашроқ. Унинг кучи фақат истеъдодида эмас, энг аввало, ақли ва ўйинларга қандай тайёрланишида. Кўпчилик уни айнан шундай қабул қилади, деб ўйламайман. У рақиблар ва ўйинларни таҳлил қилади ва менинг назаримда, бу борада унга тенг келадиган футболчи йўқ. У ҳали узоқ вақт давомида шу даражада бўлади», — дея Моратанинг сўзларини derbyderbyderby.it нашри келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямаль 2023 йил апрелидан буён Каталониянинг «Барселона» клуби сафида тўп тепиб келмоқда. У клубдаги дебютини 15 ёшида амалга оширган.













