"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг ёрқин стартдан кейин пасайишга учраши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Каталонияликлар чоршанба куни "Расинг"ни 7:2 ҳисобида тор-мор қилди. Шу тариқа, "Барселона" клуб тарихида илк бор мавсумдаги дастлабки еттита учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Жамоа бу ўйинларда жами 33 та гол урди.
— Ҳозир жамоа юқори формада. Сентябрда чўққига чиқиб, кейин пасайиш бўлишидан қўрқмайсизми?
"Йўқ. Биз имкон қадар кўпроқ очко тўплашда давом этамиз", — деди Флик матбуот анжуманида.
Немис мутахассиси эришилган натижалардан мамнун эканини билдирган бўлса-да, жамоадан ҳали янада ўсиш кутаётганини ҳам таъкидлади.
"Барселона" Ла Лиганинг олти туридан сўнг 18 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Каталонияликлар иккинчи ўриндаги "Реал"дан уч очко олдинда бормоқда.













