Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

"Брайтон" мураббийи "МЮ" устидан камбэкни изоҳлади

Баҳо:
+ | -

"Брайтон" бош мураббийи Фабиан Хюрцелер Англия Лига кубогида "Манчестер Юнайтед" устидан 3:2 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг фикр билдирди.

"Менимча, ўйинни жуда яхши бошладик. Иккита кераксиз гол ўтказиб юбордик, аммо шунга қарамай ўз режамиздан четга чиқмадик. Бу энг ижобий жиҳатлардан бири бўлди.

Албатта, 0:2 ҳисобида ортда қолаётганда икки йўлдан бирини танлаш мумкин: ё ўйин тугади, деб ҳисоблаб, режадан воз кечиш, ёки ишонишда давом этиш. Жамоадошларга ҳам, ўзингга ҳам ишониш керак.

Ўйин давом этган сари ҳаракатларимиз яхшиланди ва менимча, ғалабага муносиб эдик.

Ўйинни жуда ёмон бошладик, деб ўйламайман. Албатта, голлар ўтказиб юбордик ва бу учрашув сценарийсини ўзгартирди. Аммо умумий ҳисобда тузилмамиз тўғри эди ва майдондаги ўзаро ҳаракатларимиз ҳам яхши чиқди.

Дастлабки дақиқалардаги асосий муаммо кучли ҳаяжон бўлди. Шу сабаб кўп техник хатоларга йўл қўйдик. Кейин эса футболчилар ўйинга мослашиб, ўз ритмини топди.

Якунда учрашувни тўлиқ назорат қилдик ва яна бир нечта гол уриш учун етарлича имконият яратдик", — деди Хюрцелер.

Киритилди: 10:39, 17.09.2026.
Ўқилди: 930 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4098]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4052]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3572]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3212]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2885]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2880]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2783]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2580]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2535]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик