Мюнхеннинг «Бавария» клуби раҳбарияти англиялик марказий ҳужумчи Харри Кейн вакиллари билан янги шартнома имзолаш бўйича музокара олиб бормоқда.
Инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, томонлар амалдаги келишувни 2029 йилгача узайтириш вариантини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, 2030 йилгача мўлжалланган янги шартнома тузилиши ҳам истисно этилмаяпти.
Кейн «Бавария» сафига 2023 йил ёзида Лондоннинг «Тоттенхэм» клубидан келиб қўшилган. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.
Ҳужумчининг бозор қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
33 ёшли англиялик футболчи ўтган мавсум Бундеслигада 31 та учрашув ўтказиб, 36 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.













