Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Рейна: «Келаси мавсумда «Ливерпуль»да ўйнашимни тасаввур қила олмайман»

Баҳо:
+ | -

«Наполи»да ижара асосида ҳаракат қилаётган «Ливерпуль» дарвозабони Хосе Рейна ортиқ Англияга қайтмаслигини маълум қилди.

«Келаси мавсумда «Ливерпуль»да ўйнашимни тасаввур қила олмайман. Жамоа Симон Манолени сотиб олди ва мураббий уни мендан устун деб билди. Шунинг учун мен «Наполи»даман, Симон эса келаси мавсум ҳам ўйнайди.

Мен «Наполи»га ўтганимдан афсусланмайман, лекин дўстларим билан бошқача хайрлашишни хоҳлаган эдим. Ҳаммаси кутилмаганда бўлди. «Ливерпуль» менинг трансферимга розилик билдирди. Мен ўшанда таътилда эдим. «Наполи» раҳбариятидан менга қўнғироқ қилишди ва «Ливерпуль» менинг трансферимга розилик билдирганини айтишди.

«Ливерпуль»дан эса икки кун ўтгач қўнғироқ қилишди. Балки ўзларининг режалари бўлгандир»,- дейди футболчи.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, футболчининг «Ливерпуль» билан шартномаси яна уч йил амал қилади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 15:17, 28.09.2013.
Ўқилди: 2795 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.